Линклар

Эрон: Британия элчихонасига ҳужум Теҳрон ва Лондон ўртасидаги муаммо


Эрон Теҳрондаги Британия элчихонасига қилинган ҳужум Теҳрон ва Лондон ўртасидаги бўҳрон экани ва бу Европанинг бошқа давлатларига тааллуқли эмаслигини айтди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рамин Меҳмонпараст Британия ҳукумати икки давлат ўртасидаги муаммони бошқа давлатларга ёйишга ҳаракат қилаётганини айтган.

Айни пайтда Теҳрондаги Британия элчихонасига ҳужум уюштирилганига жавобан Лондондан чиқариб юборилган эронлик дипломатлар ватанига етиб келди.

Эроннинг расмий ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳукумат қарши бўлишига қарамай, Британиядан ҳайдалган дипломатларни Теҳроннинг “Меҳобод” аэропортида 150га яқин одам кутиб олган.

Британиянинг Теҳрондаги элчихонасига намойишчилар бостириб киргани нитажасида элчихона фаолияти тўхтаганидан сўнг Британия Ташқи ишлар вазири Виллиам Ҳейг 30 ноябр куни эронлик дипломатларга мамлакатни 48 соат ичида тарк этиш ҳақида буйруқ берган.
XS
SM
MD
LG