Линклар

Афғонистон шарқида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида НАТОнинг уч ҳарбийси ҳалок бўлди.

АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари ҳужум қайси минтақада амалга оширилгани ва нобуд бўлганлар қайси давлат ҳарбийлари эканини маълум қилмади.

Жорий йилнинг 11 ойи давомида Афғонистонда НАТОнинг 519 ҳарбийси, жумладан, 389 нафар АҚШ аскари нобуд бўлди.

Сўнгги ойларда НАТО кучлари Афғонистон жанубидан кўра кўпроқ мамлакатнинг Покистон билан чегарадош шарқий минтақаларида жанггариларга қарши амалиётларни кучайтирган.
XS
SM
MD
LG