Линклар

Якшанба куни Россияда парламент сайлови ўтказилади.

Овоз бериш жараёни бошланиши ва намойишлар уюштирилиши кутилаётгани боис Россия хавфсизлик кучлари юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилди.

Единая Россия партияси номзодлари рўйхатига президент Дмитрий Медведев бошчилик қилмоқда.

Сўров натижалари унинг партияси сайловда ишончли ғалабани қўлга киритишини кўрсатган.

Бироқ таҳлилчилар кўп йиллардан бери ҳукмрон бўлиб келган бу партиянинг нуфузи пасайишини тахмин қилмоқда.

Сайлов бошланиши арафасида мухолифат партиялари сайлов участкаларидаги ўз кузатувчилари таҳқирланганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG