Линклар

logo-print

Россияда парламент сайлови бўлиб ўтмоқда


Россияда ўтаётган парламент сайловларида овоз бериш учун оддий қутилардан ташқари электрон сайлов қутиларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Россияда ўтаётган парламент сайловларида овоз бериш учун оддий қутилардан ташқари электрон сайлов қутиларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Бу галги сайловга аввал Давлат думасига кирган тўрт партиядан ташқари Яблоко, Правое дело ва Патриоты России партиялари ҳам иштирок этмоқда.

Бу сафарги сайловнинг ўзига хос жиҳати унда фақат Россия Марказий сайлов комиссиясида рўйхатга олинган партияларнинг ҳаммаси иштирок этаётганидагина эмас, балки 7 фоизли тўсиқдан ўта олган партия вакилларининг депутатлик курсисида аввалгиларидан кўпроқ муддат ўтира олиши билан ҳам ҳам белгиланади. Маълумки, аввал Россияда парламент депутатлари тўрт йилга сайланарди, ҳозир амалда бўлган қонунчиликка кўра эса улар беш йил депутатлик ваколатига эга бўладилар.

Ҳозирги пайтда Россиянинг барча ҳудудларида, шу жумладан, хорижий давлатлардаги рус элчихоналари қошида қарийб 97 минг сайлов участкаси очилган, у жойларда рўйхатларга киритилган 110 миллион чоғли сайловчининг овоз бериши кутилмоқда. Сайловларни 500 мингга яқин маҳаллий, шу жумладан, сиёсий партиялардан бўлган кузатувчи кузатиб бормоқда. Шуниндек, 4 декабр куни бўлиб ўтаётган парламент сайловларини, Россия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, 51 мамлакатдан келган 700 чоғли халқаро кузатувчи ҳам кузатади.

Сайловларда иштирок этаётган етти партиядан умумий ҳисобда қарийб 3000 киши бу галги сайловда депутатликка даъвогарлик қилаётибди. Агар Россия Давлат Думасида 450 ўрин борлигини ҳисобга олсак, ҳар бир ўринга етти нафардан киши даъвогарлик қилаётгани маълум бўлади.

Парламент сайловлари билан бир вақтнинг ўзида бугун Россия Федерациясининг 27 субъектида ҳудудий қонунчилик органларига ҳам депутатлар сайланаяпти. РФнинг 77 субъектида эса муниципал сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG