Линклар

Сурияда рўй берган сўнгги зуравонликлар оқибатида камида 23 киши нобуд бўлди.

Сурия Инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотига кўра, Туркия чегарасига яқин жойлашган Идлиб шаҳрида юз берган отишмада хавфсизлик кучларининг етти ходими ва армиянинг беш аскари, шунингдек, тинч аҳолидан уч киши нобуд бўлган.

Хомс шаҳридаги зўравонликда беш фуқаро ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Айни пайтда, Араб лигаси зўравонликларни тўхтатиш ҳақидаги ҳужжатга имзо чекиш учун Дамашқ расмийларига белгилаган муддат 4 декабр куни тугади.

Ташкилот номидан сўзлаган Қатар Ташқи ишлар вазири агар президент Башар ал-Ассад ҳукумати ҳужжатга имзо чекмаса, Сурияга қарши санкциялар жорий қилинишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG