Линклар

Футбол: Ўзбекистон Қувайт ва Таиланд жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади


Ўзбекистон терма жамоаси.

Ўзбекистон терма жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 17 январ куни меҳмонда Қувайт терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

2014 йилда Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати 3-давра саралаш ўйинлари доирасида Япония терма жамоасига қарши майдонга тушишдан олдин бу Ўзбекистон жамоаси учун тайёргарлик экани айтилмоқда.

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон жамоаси 24 феврал куни меҳмонда Таиланд терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Шундан сўнг жамоа Бангкокдан Японияга жўнаб кетади.

Жорий йилнинг 2 сентябрида бошланган ва 2012 йилнинг 29 февралига қадар давом этадиган беллашувлар натижасида “С” гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўлланма олади.

Ҳозир Ўзбекистон жамоаси 13 очко билан "С" гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Япония жамоаси 10 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG