Линклар

Россияликлар парламент сайловида овоз бермоқда


Москва шаҳридаги 2150-2151-сайлов участкаси.

Москва шаҳридаги 2150-2151-сайлов участкаси.

Россияда парламент сайлови ўтказилмоқда. Бу галги сайловда аввал Давлат думасига кирган тўрт партиядан ташқари Яблоко, Правое дело ва Патриоты России партиялари ҳам қатнашмоқда.

Сайловда 110 миллион фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сўров натижаси Давлат думасидаги 450 ўриннинг 315 тасини ҳукмрон Единая Россия партияси номзодлари эгаллаши мумкинлигини кўрсатган.

Сайловда Россия Коммунистик партияси, Либерал демократик партия ва Адолатли Россия партиялари муваффақиятли иштирок этиши кутилмоқда.

Парламент сайловида етти партиядан умумий ҳисобда 3000 номзод депутатликка даъвогарлик қилмоқда.

Мухолифат аъзолари ҳукумат Единая Россия партиясини молия билан таъминлагани ва бу партия номзодларига кўпроқ эфир вақти ажратгани боис сайлов адолатсиз ўтаётганини таъкидлади.

Россия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, сайловни 51 мамлакатдан келган 700 га яқин халқаро кузатувчи кузатмоқда.
XS
SM
MD
LG