Линклар

logo-print

Эронлик руҳоний Британия элчихонасига ҳужумни “ноқонуний” деб атади


Оятуллоҳ Аҳмад Ҳотамий, Теҳрон, 2009 йил 14 август.

Оятуллоҳ Аҳмад Ҳотамий, Теҳрон, 2009 йил 14 август.


Эроннинг ISNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Оятуллоҳ Аҳмад Ҳотамий 4 декабр куни: “Мен элчихоналарга ҳужум уюштирилиши ва эгаллаб олинишига қаршиман. Элчихонага ҳужум қилиб эгаллаб олиш мамлакатни босиб олиш билан тенг ва бу қонунга зид”, дея баёнот берган.

Эроннинг Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хаманаига яқин бўлган Аҳмад Ҳотамий ўтган ҳафта Британия элчихонаси босиб олинганини, 1979 йилда Теҳрондаги АҚШ элчихонасининг ишғол қилингани билан қиёсламаслик кераклигини таъкидлаган.

АҚШ элчихонасига 1979 йилда қилинган ҳужумдан кейин АҚШ ва Эрон ўртасида дипломатик алоқалар узилган.

Британия ҳукумати Теҳронни элчихонага уюштирилган ҳужумга алоқадорликда айблаган.

Ҳужумдан кейин Британия ўз дипломатларини Эрондан чақириб олган ва Британиядаги Эроннинг ҳамма дипломатига мамлакатни тарк этиш ҳақида буйруқ берган.
XS
SM
MD
LG