Линклар

Алмати яқинидаги отишмада етти киши ўлди


Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот котиби Нурдаулет Суиндиков.

Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот котиби Нурдаулет Суиндиков.

Қозоғистон прокуратураси мамлакат жанубида ўтказилган амалиёт давомида беш жанггари йўқ қилинганини билдирди.

Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот котиби Нурдаулет Суиндиков Алмати шаҳри яқинидаги Боралдай қишлоғида яширинган жанггарилар билан тўқнашувда махсус кучларнинг икки ходими ҳам ҳалок бўлганини айтди.

Унга кўра, хавфсизлик кучлари жанггариларни шанба куни кечқурун қуршовга олганидан кейин отишма содир бўлган.

Суиндиков йўқ қилинган жанггарилар 8 ноябр куни икки нафар полиция ходимини ўлдиргани ва Алматида “бошқа жиноятлар” ҳам содир этгани тахмин қилинаётганини қўшимча қилди.

Қозоғистон Бош прокуратураси расмийси ўлганлар орасида жанггари гуруҳ етакчиси Ҳасен Акжан ҳам борлигини айтди.

Уч ҳафта олдин Қозоғистон жанубидаги Тараз шаҳрида содир бўлган отишмада етти киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG