Линклар

Россия: мухолифат сайловда қонун бузилганидан шикоят қилди


Мухолифатдаги Халқ Демократик иттифоқи раҳбари Михаил Касянов (ч) ва Солидарност ҳаракати раисдоши Борис Немцов.

Мухолифатдаги Халқ Демократик иттифоқи раҳбари Михаил Касянов (ч) ва Солидарност ҳаракати раисдоши Борис Немцов.

Россияда ўтказилаётган парламент сайловида Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги Единая Россия партияси ғалабага эришиши аммо парламентда жуда кўп ўринни эгаллай олмаслиги кутилмоқда.

Айни пайтда мухолифат аъзолари овоз бериш жараёнида кузатувчиларга халақит бериш ва сайлов қонуни бузилиши ҳоллари рўй берганидан шикоят қилди.

Москвада рухсат этилмаган намойиш ўтказишга уринган ўнлаб мухолифат аъзолари, жумладан, Сергей Удалов етакчилигидаги "Левый фронт" партияси аъзолари ҳибсга олинди.

Улар сайловда иштирок этишни истаган бази партиялар рўйхатга олинмагани учун норозилик акцияси ўтказишга ҳаракат қилган эди.

Қўлга олинган мухолифат аъзолари "Левый фронт - партия" деб қичқирдилар.

Коммунистик партия ва Яблоко партияси сайловда Единая Россия партияси манфаатини кўзлаб кенг миқёсда қонунбузарликка йўл қўйилгани, жумладан, партиялар кузатувчилари ўз вазифасини бажаришида уларга ҳалақит берилганидан ишкоят қилди.

Россиядаги сайловни ёритаётган қатор мустақил сайтлар 4 декабр куни хаккерлар ҳужумига учради.
XS
SM
MD
LG