Линклар

Россиялик боксчи Александр Поветкин америкалик рақиби Седрик Босвеллни нокаут билан енгиб чемпионлик камарини сақлаб қолди.

Жангнинг саккизинчи раундида Поветкин кучли зарба билан Босвеллни қулатди.

Шундай қилиб Поветкин 27 август куни ўзбекистонлик Руслан Чагаевни енгиб олган чемпионлик титулини сақлаб қолди.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи Руслан Чагаевга қарши рингга чиққан россиялик боксёр очколар ҳисоби бўйича ғолиб чиққанди.

Александр Поветкин 22 жанг ўтказган ва 16 тасини нокаут билан якунлаган.
XS
SM
MD
LG