Линклар

Машхур бразилиялик футбол юлдузи Сократес якшанба куни 57 ёшида оламдан ўтди.

1979-1986 йилларда Бразилия терма жамоасида тўп сурган ва бу жамоа сардори ҳам бўлган футболчи жума куни овқатдан заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди.

Сократес "Сантос", "Фламенго" ва Италиянинг "Фиорентину" жамолари таркибида ҳам ўйнаган ва 1983 йилда Жанубий Американинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.
XS
SM
MD
LG