Линклар

АҚШ президентлигига республикачилардан номзодлик учун уринаётган Ҳерман Кейн президентлик пойгасидан чиқишини билдирди.

Кейннинг таъкидича, унинг бу қарори ўзига нисбатан ёғилаётган жинсий тегажоқлик ҳамда аёлига нисбатан беваолик каби айбловлар билан боғлиқ.

Кейн Ўзбекистонни камситувчи чиқишлари билан танилган. У Сентябр ойида CBN каналининг Ўзбекистон президенти ким, деган саволига: "Мендан Убеки-беки-беки-беки-стан-стан президенти ким деб сўрашса, мен: "Билмайман. Сизчи, биласизми", деб сўрайман", дея жавоб берганди.

Кейн Марказий Осиёдаги давлатлари ҳақида гапирар экан, "станлар", "кичик ва аҳамиятсиз" дегандек ишора қилганди. Ушбу ой Айова штатида республикачилар президентликка номзод сайлашга киришадилар.
XS
SM
MD
LG