Линклар

АҚШ президенти Барак Обама покистонлик ҳамкасби билан ўтказган телефон мулоқотида НАТО ҳаво ҳужумлари оқибатида 24 нафар покистонлик аскар нобуд бўлгани юзасидан ўз ҳамдардлигини изҳор этган.

Осиф Али Зардорий билан мулоқот чоғида Обама 26 ноябр кунги ҳодиса бахтсиз ҳодиса бўлганини айтиб, бу юзадан тергов ўтказишни ваъда қилди.

Ўша ҳужум ортидан расмий Исломобод АҚШ билан ҳам ҳарбий ҳам дипломатик муносабатларни қайта кўриб чиқишини билдирган ва Боннда Афғонистон бўйича ўтказилган анжуманда қатнашишдан ҳам бош тортган эди.
XS
SM
MD
LG