Линклар

Эрон мамлакат ҳаво ҳудудида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичини уриб туширганини иддао қилмоқда.

Эрон қуролли кучлари қўмондонлигидаги манбаа якшанба куни Al Alam араб телеканалига АҚШнинг RQ-170 русумли учувчисиз бошқариладиган учқичи ерга қулатилганини айтган.

Афғонистондаги НАТО қўмондонлиги расмийларига кўра, бу ерда гап Афғонистон ғарбида йўқолиб қолган учқич ҳақида бораётган бўлиши мумкин.

Бу ҳодиса Эрон ва Ғарб ўртасида таранглик кучайган бир пайтда рўй берди. Ўтган хафтада Теҳрондаги Буюк Британия элчихонаси ҳужумга учраган эди.
XS
SM
MD
LG