Линклар

Россияда якшанба куни Давлат Думасига сайловлар ўтказилди.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, ҳозирга қадар овозларнинг 80 фоизи санаб бўлинган, “Ягона Россия” шу овозларнинг 50 фоизидан кўпроғини қозонган.

Якшанба кунги сайловда, Россия коммунистлари партияси 20 фоиз, "Адолатли Россия" партияси 13 фоиз, Владимир Жириновскийнинг Либерал-демократлар партияси 12 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлганлар.

Учта партия "Яблоко", "Правое дело" ва "Россия ватанпарварлари" 7 фоизлик тўсиқдан ошиб ўтолмаганлари билдирилди.

Якшанба кунги сайлов натижалари иқтидордаги "Ягона Россия" партияси учун катта йўқотиш бўлди.

450 ўринли парламентда “Ягона Россия” депутатлари сони 315 ни ташкил этган ва конституцион кўпчилик мавқеига эга бўлган.

Эндиликда ушбу партиянинг парламентдаги аъзолари сони 220 нафарга тушиб қолиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG