Линклар

Ўзбекистонда GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларни пора эвазига сотиш билан шуғулланиб келган гуруҳ фош этилган.

Ўзбекистон телеканали орқали 2 декабр куни берилган кўрсатувда Тошкент вилояти Тўйтепа тумани автосалони раҳбари ва ходимлари ажратилган лимитнинг 70 фоизидан ошиғини халқ орасида “шапка” деб аталадиган пора эвазига сотгани ҳақда ҳикоя қилинади.

Ҳаридорлардан машина русумига қараб 400 доллардан 700 долларгача устама пул ундирилган.

Ўзбекистонни ўзида ишлаб чиқарилаётган автомошиналар шу кунларда жуда тақчил ва одамлар уларни сотиб олиш учун ойлаб навбат кутишмоқда.
XS
SM
MD
LG