Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:41

Ўзбекистонлик маҳбус ўзини осиб ўлдирди


Россиянинг Новочеркасск шаҳридаги тергов изоляторида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўзини осиб ўлдирди.


2 декабр куни Россия Тергов қўмитаси сайтидаги хабарлар лентасида Ростов вилояти Новочеркасск шаҳридаги тергов изолятори ҳибсхоналаридан бирида 22 яшар Ўзбекистон фуқароси ўзини ўлдиргани хабар қилинди.

Жазони ижро этиш хизматининг Ростов вилояти бўйича Бош бошқармаси расмийси Борис Марухян бу воқеанинг октябр ойида содир бўлганини тасдиқлади.

- Бу ҳодиса 16 октябрда Новочеркасскдаги 3-сонли тергов изоляторида содир бўлган. Унинг камерада ўзини осиб ўлдиргани аниқланди. У ўзини чойшабга осган экан. Унга нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 132- моддаси бўйича қўзғатилган жиноий иш юзасидан тергов якунманмаган эди. Ростов вилояти Тергов қўмитаси мазкур худкушлик юзасидан текширув бошлаб юборган эди, қолган тафсилотларни улардан билиб олишингиз мумкин, деди Жазони ижро этиш хизматининг Ростов вилояти бўйича бош бошқармаси инспектори¸ майор Борис Марухян.

Ростов вилояти Тергов қўмитаси Ўзбекистон фуқаросининг тергов ҳибсхонасидаги ўлими юзасидан текширув эндигина якунлангани ва шу сабабли хабар кечикиб берилганини тушунтирди.

- Биз мазкур иш юзасидан жиноий иш қўзғатишга прокуратурадан рад жавобини олдик, чунки мурда топилган камерада бирор жиноят содир этилгани ҳақида далил-исбот йўқ. Тахминларимизга кўра, бу худкушлик. Биз оммавий ахборот воситаларида ортиқча гап-сўз ёки ҳодисанинг нотўғри талқин этилишини олдини олиш мақсадида текширув якунланмагунча бирор маълумот бермасликка қарор қилган эдик. Ўзбекистонликка нисбатан қўзғатилган жиноий иш унинг ўлими муносабати билан тўхтатилди, деди Ростов вилояти Тергов қўмитаси матбуот хизмати раҳбари муовини Валерий Четришев.

Вилоят тергов қўмитаси расмийси ўзбекистонлик бу шахс ҳақида қўшимча маълумот ҳам берди.

Вафот этган шахснинг исми Сайфулла Абдуллаев. У иш топиш илинжида Ростов вилоятининг кўплаб шаҳар-қишлоқларини кезиб чиққан.

Терговчиларга кўра, ниҳоят шу йилнинг май оийда Ростов вилояти Оқсой туманида 22 ёшли Абдуллаевга маҳаллий аёллардан бири ўз дала ҳовлисини қўриқлашни таклиф этган.

Кунлардан бир куни ҳовлида аёлнинг кекса онаси ва етти яшар Саша исмли ўғилчаси ёлғиз қолганида, Абдуллаев болакайни зўрлаган.

Бир неча кундан кейин Саша бу ҳодисани онасига айтиб берган. Онанинг аризаси билан маҳаллий полиция Абдуллаевни шу қишлоқнинг ўзида ҳибсга олган ва унга нисбатан вояга етмаган болани зўрлаш юзасидан айблов эълон қилган.

2011 йилнинг октябр ойига қадар тергов остида бўлган Сайфулла Абдуллаев Новочеркасск тергов изоляторида сақлаб келинган.
XS
SM
MD
LG