Линклар

Бу гапни "Қурултой" дастурининг сўнгги сонида кўтарилган тиббиëт соҳаси муаммоларига муносабат билдирган ўзбекистонликлардан бири айтади.


Дўхтур билан мелисага ишинг тушмасин¸

дейди "Қурултой" эшиттиришига Шўрчидан туриб муносабат билдирган Убайдулла ака.

- Шўрчиданман. Кеча докторларнинг айтишуви бўлдику. Шу доктор билан милицияга ишимиз тушмасин¸ деймизда. 1,5 миллиардми пул ўтказган дейди. Ойлиги кам дейди. Тўғри ташхисни қўйиб берса, яхши даволаса, ëрдам берадику энди. Ҳеч ким норози қилмайди. Лекин точно диагноз қўйиб бера олмайди докторларимиз.

Озодлик: Нима қилайлик шу докторларни?

- Бир нарса қил, деб айта олмаймиз. Билмадим энди Ўзбекистон қачонга бориб порахўрлар йўқолса, ҳақиқий ўзининг билими билан ўқишга кирса, кейин бўладида. Ҳозир мен бунга бир нарса дея олмайман, дейди шўрчилик суҳбатдош.


Муҳаммад Солиҳни яна 20 йил кутамизми?

деб таъкидлади Каримовни бобом деб мухолифатга Оқсаройга тиз чўкишни тилаган респондентга қарши гапирган наманганлик.

- Қудрат аками¸ кимдир чиқиб Каримовни бобомиз¸ деб юборди. Шунга бир-икки оғиз сўз айтмоқчи эдим. Қудрат аками кимдир¸ агар ëши улуғ бўлса ҳам¸ мен айтмоқчи эдимки, ақл билан иш юритиш керакда. Уни кўриб бобом деса, буни кўриб бобом деса, қилаëтган ишларини кўриб ақлга сиғмайдида. Масалан¸ Муҳаммад Солиҳни келиб тиз чўксинми¸ бир нарса дегандай бўлди. Ўйлаб қарасам, бунга бир пахта қўядиган йўқда. Буларни кўриб ачинасанда. Нима қиларкан пахта қўйиб. Бу бўлаëтган нарсаларни кўриб, эшитиб, ўзбек халқининг қийналаëтганини кўриб туриб пахта қўйиб, ундан кўра очиқ гапни айтиш керак. Муҳаммад Солиҳ ҳаракат қилаëтгандир ўзбекни яхши кунларга етказаман деб. Бу энди қарши чиқиб нотўғри сўзлаяпти. Муҳаммад Солиҳга ҳам бир оғиз саволим бор. Муҳаммад Солиҳга мен тарафдорман. Мана яқинда 2012 йил киради. 2012 йилда Муҳаммад Солиҳ халқнинг арз-додини эшитиб олиб чиқиб кетишга ақли етадими ëки яна 20 йил Муҳаммад Солиҳни кутамизми? Қудрат ака деганларга қарши овоз чиқара оладими, дейди наманганлик суҳбатдош.


"Озодликка сариқ матбуот ҳам тош ота бошлади"

"Сизлар нега жавоб қайтармайсизлар?", дейди Озодлик сайтини мунтазам мутолаа қилиб келаëтганини айтган муштарий.

- Мен Sayyod.comни анчадан бери эшитиб, мана шу нималарини кўриб сизларга жуда нимам келиб турган эдида. Унинг устига яқинда Озодлик радиосига, Озодлик радиосидагиларни дарбадарлар дебдию. Алам қилган жойи борки, шу энди битта Озодлик радиосининг чиққани қачону Сайëднинг чиққани қачон. Шунга шунчалик гапларни ëзиш, одамларнинг нимасига шунча гапларни айтиш шартмиди? У ҳақиқатан нотўғри ишларни кўп қиладида. Шахсан мен ўзим унинг битта нимасига комментарий берганимда шундай жавоб келдики, ижобий нима беринг. Агар у журналист бўлса ҳам, бошқа бўлса ҳам икки кундан бери нима бўлаяпманки, яхши гапларни айтмадида Озодликнинг адресига, дейди Озодлик сайтини мунтазам мутолаа қилиб келаëтганини айтган суҳбатдош.


Машина савдогарлари ҳаддидан ошди

Ўзини Фахриддин, деб таништирган ўзбекистонлик йигит машина олиб сотарлари ўйлаб топган товламачиликнинг янги турини маълум қилди.

- Бир масала бор эдида. Ўзимизда чиқаëтган машиналар борку, ўша бўйича. Масалан Captiva олаяпти. Масалан бойроқ деҳқонми, фермерми Captiva олаяпти. 55 миллион сўм. Мен сизга 52 миллионга топиб бераман деяптида. 52 миллионга топиб бераман деб ўзидан қўшиб 55 миллионга олиб бераяпти. Кейин уни жўнатиб юбораяптида. Банкдан рухсатнома берар эканку давлат курсида 10 минг доллар олишга. Ўша рухсатномани олиб кейин банкдан 10 мингни олаяптида. 10 мингдан 8 миллион қоладику. Бозор курси билан разницаси борку. Масалан, 100 доллар 260 минг бўлса, бу ëқда 180 мингга тўғри келади. Бу ерда 8 миллион разница бўлаяптида. 8 миллионда ўзининг қилган 3 миллион харажати қайтаяпти ва 5 миллион фойда бўлаяпти. Шунақа ўйинлари ҳам бор экан дейманда, дейди ўзини Фахриддин деб таништирган суҳбатдош.

****************************

Муҳтарам тингловчи, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG