Линклар

Муҳожирликда пайтингиз маълум сабабларга кўра ҳибсга олинсангиз, ҳуқуқларингиз борлигини унитманг.


Аксар ҳолларда меҳнат муҳожирлари ҳуқуқ - тартибот идоралари томонидан ноқонуний равишда ҳибсга олинганларидан шикоят қиладилар.

Чимкентдаги "Сана сезим" ҳуқуқий маркази раҳбари Ҳадича Абишовага кўра, бундай пайтда ўз ҳуқуқларини яхши билган одам вазиятдан осонгина чиқиб кетиши мумкин.

- Қўлга олинган кишига шу заҳоти қўлга олиниш сабаби, у содир этган ёки гумон қилинган жиноий ёки маъмурий ишнинг ҳуқуқий кваликацияси тушунтириб берилиши керак.

Сиз муҳожирликда бўлган давлатнинг расмий тилини тушунмасангиз, текин таржимон ва адвокат олишга ҳақлисиз.

Шунингдек, сиз юқори давлат ташкилотлари (прокуратура, суд)га мурожаат қилишга ҳақингиз бор.

Сиз давлат ташкилотларига ариза беришингиз, адвокат ёллашингиз, иш материаллари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Терговчи шахсни ушлагандан кейин 3 соатдан кўп бўлмаган вақтда қўлга олинишнинг асослари ва мотивлари, жойи ва вақти (соати, минути) тинтув натижалари кўрсатилган протокол тузиши лозим.

Агар гумондор ҳақида у қўлга олингандан бошлаб 72 соат ичида у сақланаётган муассаса бошлиғига суднинг ушланган одамни қамаш ҳақидаги санкцияси келиб тушмаса, бошлиқ уни озод қилиш ҳақида қарор чиқаради.

Қўлга олинган шахс озод этилганда, унга ким томонидан ушланганлиги, қўлга олинган жойи ва вақти, қўлга олинишига асос ва озод этилган вақт кўрсатилган маълумотнома берилади, дейди "Сана сезим" ҳуқуқий маркази раҳбари Ҳадича Абишова.
XS
SM
MD
LG