Линклар

logo-print
Халқаро кузатувчилар гуруҳи якшанба куни Россияда ўтган парламент сайловида жиддий ҳуқуқбузарликлар кузатилганини айтмоқда.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари ҳисоботича, якшанба кунги сайлов “чекланган рақобат ва ҳаққонийлик етишмаган муҳит”да ўтказилган.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича идорасининг сайловларни кузатиш гуруҳи етакчиси Ҳейди Таглиавини бу сайловни сиёсий ўйинга қиёслади.

- Мен учун бу сайловлар фақат бир тараф ўйинчиларига рақобат учун имкон берилган ва майдон ўша алоҳида ўйинчиларга мослаштирилган бир ўйиндек туюлди, - дейди ЕХҲТ расмийси.

Иқтидордаги "Ягона Россия" партияси мамлакатда якшанба куни ўтган парламент сайловида ғалаба қозонгани айтилган.

Бу галги сайловда партия сайловчиларнинг 50 фоизга яқини овозини қозонди.

Аммо, бу партиянинг 2007 йилда қўлга киритган ютуғидан сезиларли даражада — қарийб 15 фоизга камдир.

Россия Коммунистик партияси 19 фоиз овоз билан иккинчи ўринда бормоқда. "Адолатли Россия" партияси 13 фоиз, Владимир Жириновскийнинг Либерал-демократлар партияси 12 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди.
XS
SM
MD
LG