Линклар


Ҳозирда Москвада тирикчилик қилаётган мухлисимизнинг ёзиш усули, баъзи сўзлар талаффузини ўзгартирмасдан эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

3- ҳикоя.


Бугунги замонда ҳар бир одам ўзича сиёсатчи (сиёсатни ўзича талқин этади).

Давр талаби, нон ва нон маҳсулотлари нархи одатдагидак ошса, уни тўғри тушуниш лозим, демак нонни камроқ ейиш керак бўлади.

Ёшлигимизда уйимизни олдидаги чойхонанинг пештоқига "Нонни катта тишласанг ҳам, гапни катта гапирма" деган мақолани ҳижжалаб ўқирдик.

Ўрис даврида чойхона деворига мустаҳкам жойлаштирилганидан у ёзувни кўчириб олиш қадимий чойхона бузулиши билан баробар бўлганми, ёзувдаги "НОН" ни "ТОШ" сўзига ўзгартиришибди, ҳамма ҳайрон, ман ҳам ҳайрон.

Чойхоначи Сотиволди ака чойхонага кирганда нонни ҳам камроқ, гапни ҳам эҳтиёт бўлиб гапир демоқчими, ё қўли юпқалигидан олиб ташламаганми, билмадим. Сўрасанг сиёсатга аралашиб, қамалиб кетишинг мумкин. Балким ЭССЭНБЫШниклар буюртиргандур, худо билади тағин.

Бизлар ҳам Расий чангларини ютиб, қайтган бўлсакда, қайтишдан олдин харит этган камзилимизни кийиб, худди куротда дам олиб келганлар каби ғоз юриш одат.

Аммо ўргатилган канарейка каби сиёсатдан Расийдаги ишхонамизда деярли ҳар кун сайрасакда, нон ошармуш, ёқилғи ошармуш деган хабарга жавобан Ўзбекистонда пайтимиз "яхшиликга, яхшиликга" дейишни биламиз.

Чункий Расийда сиёсат тўғрисида гапирган гапларимни агар Ўзбекистонда гапирсам қиёматгача ҳибс этсалар керагов.

Шунинг учун бозорга тушуб, емак-киймак харид этганда, одатий бўйича нархни тушуриш учун совдолашга ҳам ортиқча гапиришдан қўрқиб, савдогарни қўйган баҳосига олиб кетишни маъқул кўраман.

Чункий "нима учун қиммат" сўзи тўғри ҳукуматга тегишлида.

Оилавий ички шароитда ҳам анча мунча ўзгаришларни кузатиб қайтдим.

Мачитларда баъзан мажбуран юртбошини дуо этиш учун қўл кўтаришларини тушунса бўлади. Чункий дуога қўл кўтармасангиз қамалиб ёки мусулмон бўлмаганингиз даъво этилиб масжиддан сазойи этилишингиз мумкин.

Аммо ўз уйимда ойнайи жаҳондан ИАКни кўрсатганда, икки йил аввал телевизорга қараб онаси қолмай, авлоди қолмай сўккан отам унга соғлик тилаётганига ажабланиб термилдим.

Отам захартанги бўлганидай тез туриб, чорбоғ чиқдида, мени чақирди. Мен вазиятни тушунолмай халак эдим, тез туриб чорбоға бориб, отамга юзландим.

Отам кўзларини катта очиб, ҳансираган паст товушда “уйда ҳар-хил гапни гапирма, ҳар бир хонадон уйи деворларига эшитиш мосламаси қўйилган бўлиши мумкин” деб уқтирди.

Мен бир мунча муз қотиб қолдим. Бир ойлик татилимни ҳали бир ҳафтаси ўтганига қарамай, эртаси куни саҳарлаб Расийга қайтишга чипта харид этдим.

Отам билан хайрлашув чоғимда қулоғига “уй деворларидаги эшитиш мосламалари олиб ташладиган пайт келганида қайтишим”ни айтиб, маҳкам қучоқлаб хайрлашдим.

------------

Сотиволди аканинг жияни Гострбой.

Москва. 2011 йил 4 декабр.
XS
SM
MD
LG