Линклар

Бу саҳифада ўзини Сотиволди аканинг жияни Гострбой деб таништирган мухлисимиз ҳикояларини ўқийсиз.


Ҳозирда Москвада тирикчилик қилаётган мухлисимизнинг ёзиш усули, баъзи сўзлар талаффузини ўзгартирмасдан эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

1- ҳикоя.

Бугун пиртак, ҳавони мазаси бўлмаганидан ҳарорати тахминан + 6
атрофида бўғилиб турибди. Қизиқ, Расийда ёз кетиши осон бўлар экан.
Шунинг учун "қиш бурунни тагида" деган гап шундан бўлса керак. Бугун ҳаво совиб, дарахтларнинг барглари гуррос тўкилиб безгак олишидан қиш дарагини бергандай.

Мен ҳам ўтган йили янги олган койот юнгидан шилиниб қопланган (бу махлуқни юнги рангидан қайси хайвонга тегишлилиги ҳали ҳам менга қоронғу) тулуп деса, тулуб эмас камзилга ҳам ўхшамайдиган, қиш палласида кийсанг совуқлик этадиган, хозир кийсанг теллатиб юборадиган аросат матохимни кийиб юмишимга отландим.

Иш куни одатдагидак ўтди фақат барг тирнагич синди холос. Кун қорайиб келар экан яна келган изима қайтишдан аввал одатдагидак "Балтика 9" пивосини ўзимга ҳамроҳ этдим. Йўлим умумий транспорт бўлган ертўла метросига қўлимда ярми ичилган пиво ва эгнимда бугун кийган юнгли матох.

Метро вагонида атрофдагилар ора-орада зимдан менга назар солишганларини пайқасамда бир нуқтага қараб кетар эдим. Лекин гоҳида нимага қараяпсан дегандай кўзларни пивони кучидан синдираётган махал қайсидур бекатга бориб тўхтаганида тушганлар тушди, чиқганлар ичида эса қуюлиб тушуши водийликга ўхшайдиган йигит ҳам вагонга чиқиб минди.

Ҳалиги йигитга қараётганимни у ҳам сезди шекилли, у ҳам менинг юнгли камзилимга бир икки назар ташлаб қўйди. Шунда мен беихтиёр ҳе йўқ, бе йўқ ҳалиги йигитга яқин бориб “Фарғонаданмисиз” деб сўрадим. Шунда у менга чуқур боқиш этдида “Тожигистонданман” деб жавоб қайтарди. Шунда мен, “ҳа, бахтли экансиз” деб юборибман яхши ҳам метро шовқунидан нима деганимни англамай қолди ва сал ўтмай қитти юмшоқлик билан тагимиз Фарғонадан бўлган экан деб жавобланди. Шунда мени кувлигим тутиб, “Рахмонни (Тожикистон президенти Имомали Раҳмон) таги ҳам ўзбек дейишади, а? Бизнинг Исломни (Ўзбекистон президенти Ислом Каримов) таги ҳам тожик” дер эканман у йигит билмадим Тожигистонда қитти ислом дийни баландроқ бўлганиданми Абдурахмон дейишади шеккили кимни айтаётганлигимни билмай энсаси қотиб турди ва бизнинг суҳбатимизга унинг Черёмухами, Чарнобухами ёки Черном йўғ э Черномирден булмаса керак бекатни номи хуллас Чер..... бекати нуқта қўйди.

Мен ҳам ўз бекатимга етиб хонадонимга келиб янгиликларга ошиқиб поябзалимни ечиб, лекин юнгли камзилимни ечмасдан компютер тумасини босганимни, ё босмаганимни биламан янгангиз ярим баланд овозда “ҳа, ишдан хотинингизни соғиниб қолдингизми уйга кирмасингиздан ёқиш учун тугмасини босасиз” деб рашкчилиги тутуб қолди. Шунда мен “ҳа, хотинимни соғиниб қолдим, буни тугмасини босмай, сени тугмангни босайми” деб ғўдингладим (эшитмайдиган этиб).

Ҳуллас, шунақанги ишлар этиб, Яндексни эртанги об-ҳавосига разим солдим. Эртага койотни ўлдириб, терисини шилиб, қоплаб тикилган камзилимни кияйми ёки илиқ бўлармикан деб.

Хайр иссиқли кунлар, энди иссиқли кунлар келгунича эххэйй Тошканни кулпинайи пишгиунича ҳозирги осмонда сайр этиб юрган ховурлар Расий ерларида энди эрий бошлайди.

Яхши ҳамки Расийни дарахтлари ва қорлари мўл экан, бўлмасам мен оиламни қандоқ боқар эдим.

--------

Сотиволди аканинг жияни Гострбой.

Москва,2011 йил, октябр.
XS
SM
MD
LG