Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:21

Гострбой ва сиёсат


Бу саҳифада ўзини Сотиволди аканинг жияни Гострбой деб таништирган мухлисимиз ҳикояларини ўқийсиз.

Ҳозирда Москвада тирикчилик қилаётган мухлисимизнинг ёзиш усули, баъзи сўзлар талаффузини ўзгартирмасдан эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

2- ҳикоя.

Нима учундир ҳукмдорлар олиб бораётган сиёсатни аксарият инсонлар ўзларича талқин этиб, энг чиркин, разил ва ҳокозо баҳолаб келишади, ман ҳайрон.

Зангори экранларда диярли ҳар куни кўриниш бериб келаётган, сўзга чечанг, керак бўлса миллионлаб инсонларни бир нималарни гапириб ўзига ром этиб, гапларини якунида ўша сиёсатни ёқламай келаётган инсонларнинг ўзлари сўзга чечанг сиёсатчини қарсак ва олқишлар билан силашганларигада яна ман ҳайрон.

Ман ҳам экранларда сиёсатчиларни нима дияётганларини тушуниб-тушунмай диққатимни ошириб, кўришни урф этганимданми, билмайман, фаррошларми чилангар, қурувчими ёки том курайдиганларми, баланд-баланд иморатларни қураётганларми, ўрмон кесаётганлар қайси доирага кирмайин сиёсатдан мавзу кетаётганига гувоҳ бўламан. Ва беихтиёр қайси давлат сиёсатидан гап кетмасин ўша доирадаги мавзуга луқма ташлаб, ўзбек бўлганимданми, Ўзбекистондаги Давлат сиёсатига олиб тақавераман, тақавераман, чункий, ҳа деб, тақайверишга арзидида.

Кеча юмишдан сўнг ишчиларимиз "давра суҳбат"да Медведпут (рус ҳалқининг ўз давлат раҳбарига қўйган қўшалоқ тахаллуси)нинг Тожигистонда бир рус учқучини учувчиси билан ушлаб, учқучини тожик учқучларига қўшиб юборгани, уни бошқарувчисини жўраси билан бирга 8 йилга қамагани ҳақида гап борди.

Қамоққа янги борган учувчиларга қамоқҳона маъмурияти уларга берган усти бош ва калаватига оқ чойшабини солишга улгумасидан, қамоқ назоратчиси ҳалиги учувчиларга “Маъмурият томонидан сизларга берилган буюмларингизни топширинг. Сизлар озод бўлдингизлар” дебди. Уларнинг кийимларини қоқиб, дазмоллаб, қиртишлатиб, кетар пайтлари муллани кузатгандай чўнтакларига Тожигистон ғазнасидан бир икки доллор кўкидан қистирибди. Камига Домодедовогача чипта олиб берибди.

Боҳорда учувчиларни қўлга олиш пайтида Авғонистонда ишлаб чиқиладиган формоцип дорилари яъни парацитамол, навакайин, стрепсил ва хокозо кучлик оғриқ қолдирувчи дориларни улардан тортиб олган экан. Тожик матбуотида ёзишича, бу дориларни муддати ўтган экан деб, ёқиб юборишган эканлар.

Энди эса Тожик расмийлари авғон фармоцидларга мурожот этишибди, лекин расмий келишув бўлмаганидан дориларни олишолмапти.

Ҳалиги ёқиб юборилган дорилар қимматгина эканда. Шунинг учун "груз"ни яримини АҚШ доллорида ва яримсини эса баҳорги ҳосилдан қайтариш келишуви бўлибди.

Учқич учар пайтида расмийларни кузатаётган каби Тожигистон билан Россия байроқларини кўтаришди.

“Давра суҳбат”да шу мавзуда гап бўлаётган экан.

Ман бу мавзуга андак қулоқ тутиб учувчиларни Тожигистондаги ҳаётини сўйлаётган ишчимизни гапига берилиб, кетиб, тасирланганимдан ўзимни учинчи учувчи ўрнида кўрибман.

Телевизорни экранига ахборот балабанский таленка орқали келса воқияни ипидан игнасигача тасвирлаб, изоҳлаб берар экандааа, деган ҳаёлга чўмдим.

Гап бегона учувчиларни тақдирини ўзгартирган, Россия кўчаларини шипираётган, юваётган, уйларини қураётган тожикларни зўрлаб ватанларига қайтариш жойига етди.

Буни оқибатида Тожигистон президентининг капалаги учуб, Белорус президенти Лукошенко билан телефон орқали боғлонибди. Бу ҳолни бартараф этишда тожик гостборбайторларини Белорусияда диярли Россиядак иш бўлмасада қабул этишини сўраганида тожик халқини тўлқин каби Тожигистонга бориши кўз олдимга кела бошлади.

Ўрта Осиё халқларини тўлқинлаштириш ҳам Россия қўлида экандаа, деган ўйга ботдим. Балким Россиянинг қудрати ҳам мана шундадур деган ҳиёл ҳам калламга келиб кетди.

Лекин даврада қанчалик суҳбат қизиётган бўлмасин, ман мавзуни одатдагидак Ўзбекистонга бура бошладим.

Агар бу Тожигистондаги ҳол Ўзбекистонда бўлганида, ИАК Лукошенкога ҳам, Медведовга ҳам ялиниб ўтирмай, балким Россия худудларидаги ўзбекистонликларни Медведовга совға тариқасида бериб юбороврар эди.

Чункий аёлларни бичиб, Ўзбекистонда нон етишмовчилик хофидан чиқиш учун кураш кетмоқда.

Ҳали Россиядаги дайди эркак итларни кўпайишини олдини олиш учун ушлаб, уруғини куйдириб қўйиб юборишгани ҳақида эшитганим бор.

Мабодо бу гап ИАКнинг қулоғига етса борми, ўзбек эркакларини стрилезоват этмаса гўргайди, деб қўрқиб турибмиз.

--------

Сотиволди аканинг жияни Гострбой.

Москва. 2011 йил 2 декабр.
XS
SM
MD
LG