Линклар

Ушбу саҳифада дунёнинг турли бурчакларида яшаётган ўзбек муҳожирлари ҳаётига оид видео тасвирларни жойлаштириб борамиз.

Ушбу видеони "Муҳожир кундалиги"даги "Моя твоя не понимат" номли саҳифамизни ўқиган Муродбек исмли йигит жўнатибди.

Ҳозирда Санкт-Петербургда меҳнат қилаётган Муродбекка кўра, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари рус тилини билмасликлари боис жуда кўплаб мушкул вазиятларга дуч келадилар.

Ушбу видеода Россияга ишлашга борган ўзбекистонлик ёш йигитнинг рус тилини билмаслигидан қийналгани акс этган.

Қари кампирнинг пулини ўғирлаган киссавурни ушлаган ўзбек йигити тил билмаслигидан жиноятчига айланишига бир баҳя қолади.




Азиз мухлис! Агар ўзбек муҳожирлари ҳаётига оид видео тасвирларингиз бўлса, уларни бизга жўнатинг.

Биз уларни “Муҳожир кундалиги” саҳифаси орқали намойиш қиламиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG