Линклар

logo-print
Франция ва Германия етакчилари Евро ҳудудидаги инқирозга барҳам бериш, қарзлар билан боғлиқ бўхроннинг қайталаниши олдини олиш учун Европа Иттифоқи учун янги битим зарурлигини таъкидлашди.

Париждаги музокаралар сўнггида Франция президенти Николя Саркози ва Германия канцлери Ангела Меркел тарафидан таклиф этилган мазкур битим Евро ҳудудидаги давлатлар бюджетини кучли назорат остида ушлаб туриш, бюджет камомадига йўл қўйилгани тақдирда жазо чораларини қўллашни назарда тутади.

Жаноб Саркози Франция ва Германия тарафидан илгари сурилаётган ва ЕИга аъзо барча давлатлар тарафидан мақулланиши керак бўлган мазкур таклиф ЕИ президенти Ҳерман Ван Ромпейга ёзма равишда чоршанба куни тақдим этилишини айтди.
XS
SM
MD
LG