Линклар

logo-print
Афғонистоннинг Ўрузгон минтақаси Чорай шаҳрида йўл четига қўйиб кетилган бомба портлаши оқибатида беш одам нобуд бўлган.

Ўрузгон полицияси матбуот вакилига кўра, йўловчи тўла автобус йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келиб портлаган.

Уни ичида бўлган бир аёл ва тўрт нафар ёш бола портлашдан ҳалок бўлган, бошқалари оғир жароҳатланган.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу портлашга жавобгарликни зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG