Линклар

logo-print
Рус тилини билиш Россияда чет эллик муҳожирларга ишлашга рухсатнома берилиши учун асосий шартларидан бири бўлади.

Бу ҳақда Россия Федерал Миграция ҳизмати раҳбари Константин Ромодановсий “Российская газета” мухбири билан суҳбатда таъкидлади.

Жаноб Ромодановскийга кўра, ҳар йили Россияга ишлагани 13-14 миллион хорижлик келади.

- Улар ҳеч бўлмаганда гаплаша оладиган даражада рус тилини билиши керак, - деди Россия Федерал Миграция хизмати раҳбари.

Россияга кириб келаётган малакасиз меҳнат муҳожирлари қаторида ўзбекистонликлар пешқадамлик қилмоқда.

Ромодановский келтирган рақамларга кўра, 2010 йил давомида Россияга кириб келган 5 миллион меҳнат муҳожиридан 1,2 миллиони ўзбекистонликдир.
XS
SM
MD
LG