Линклар

logo-print
Суриядаги ҳуқуқ фаолларига кўра, мамлакатнинг Хомс шаҳрида давом этаётган норозилик намойишлари пайти 34 одам ўлдирилган.

Лекин, бу маълумотни мустақил манбаалар орқали тасдиқлаш имконсиз.

Сурия ҳукумати мастақил кузатувчилар ва журналистларнинг мамлакатга киришига рухсат бермаяпти.

Аввалроқ, расмий Дамашқ Араб лигаси таклифига бўй суниб, беш юзга яқин халқаро кузатувчиларнинг мамлакатга киритилишига изн беришини ваъда қилган эди.

БМТ маълумотларига кўра, Сурияда март ойидан буён давом этаётган нотинчликлар давомида камида 4 минг киши ўлдирилган ва ўн минглаб одамлар ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG