Линклар

Германия Сербиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиб киришига эътироз билдирмоқда.

Брюсселда ЕИ Кенгаши йиғинида Германия вакили Вернер Хойер Сербияга аъзолик мақоми берилишидан олдин, бу мамлакат қўшнилари билан муносабатларини ўнглаб олиши кераклигини таъкидлади.

Октябр ойида Европа Комиссияси Сербияни ЕИ аъзолигига тавсия этган эди.

Лекин, аъзолик билан боғлиқ ҳар қандай музокара Белград Косово билан муносабатларни яхшилаганидан сўнг бошланиши мумкинлиги айтилган.

Европа Иттифоқининг Кенгайиш масалалари бўйича комиссари Штефан Фуэл Сербиянинг Косово билан муносабатларни яхшилаши “устувор” масала эканини қайд этган. Ҳозирда Европа Иттифоқига 27 мамлакат аъзодир.
XS
SM
MD
LG