Линклар

logo-print
Фил Суяги қирғоғи давлатининг собиқ президенти Лоран Гбагбо душанба куни Ҳаагадаги Халқаро жиноят маҳкамаси қаршисида ҳозир бўлди.

Гбагбо инсониятга қарши жиноятлар, жумладан апрел ойидаги фуқаролик уруши даврида уч минг одамнинг ўлимида айбланмоқда.

Ваколатини рақиби Алассане Уаттарага топширишдан буён товлаб келган президент Лоран Гбагбо бир неча ҳафталик махсус амалиёт чоғида ҳибсга олинганди.

Алассане Ауттара ўтган ноябр ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб чиққан ва халқаро ҳамжамият томонидан Фил Суяги қирғоғи давлатининг президенти сифатида тан олинганди.

60 яшар Лоран Гбагбо апрел ойидан буён ҳибсда ўтирибди. У ўтган хафтада Нидерландияга экстрадиция қилинган эди.
XS
SM
MD
LG