Линклар

Standard & Poor's халқаро молиявий агентлиги Германия, Франция ҳамда Европа Иттифоқининг яна 13 давлати кредит рейтингини пасайтириши эхтимоли ҳақида огоҳлантирди.

Евро ҳудуддаги нобарқарорликлар сабаб S&P шундай қадамга бориши мумкинлигини айтган.

Австрия, Белгия, Финляндия, Германия, Нидер ландия ва Люксембург рейтинги бир поғона, бошқа давлатлар, жумладан, Франция рейтинги икки поғонага туширилиши мумкин.

Лекин, кўп нарса Европа Иттифоқи саммитида Евро ҳудудидаги инқирозга барҳам бериш йўлида қандай қарор олинишига боғлиқ.

Франция ва Германия етакчилари Евро ҳудудидаги инқирозга барҳам бериш, қарзлар билан боғлиқ бўхроннинг қайталаниши олдини олиш учун Европа Иттифоқи учун янги битим таклиф этишган.

Париждаги музокаралар сўнггида Франция президенти Николя Саркози ва Германия канцлери Ангела Меркел тарафидан таклиф этилган мазкур битим Евро ҳудудидаги давлатлар бюджетини кучли назорат остида ушлаб туриш, бюджет камомадига йўл қўйилгани тақдирда жазо чораларини қўллашни назарда тутади.
XS
SM
MD
LG