Линклар

logo-print
Афғонистон пойтахти Кобул марказидаги шиалар зиёратгоҳи яқинида худкуш ҳужум уюштирилди.

Афғонистон полициясининг юқори лавозимли расмийсига кўра, худкуш шахс ошуро маросимида қатнашиш учун юзлаб шиа йиғилган зиёратгоҳга ҳужум қилган.

Полициянинг Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Муҳаммад Зоҳир ҳужум оқибатида камида 48 киши нобуд бўлгани, 100дан ортиғи яраланганини айтди.

Айни пайтда, Афғонистон шимолида жойлашган Мозори Шариф шаҳридаги масжид яқинида бомба портлагани хабар қилинди.

Афғонистон полицияси маълумотига кўра, ҳужум оқибатида камида тўрт одам нобуд бўлган.

Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG