Линклар

logo-print

Россияда юзлаб намойишчи қўлга олинди


Санкт-Петербург шаҳрида полиция ҳибсга олган намойишчилар, 2011 йил 5 декабр.

Санкт-Петербург шаҳрида полиция ҳибсга олган намойишчилар, 2011 йил 5 декабр.

Россия ўтказилган парламент сайловида қонун бузилганига қарши Москвада уюштирилган норозилик намойиши қатнашчиларидан 300га яқини ҳибсга олинди.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, полиция Марказий сайлов комиссияси биноси томон юриш қилган намойишчиларни тўхтатиб қолган.

Санкт-Петербург шаҳрида уюштирилган шу каби намойиш иштирокчиларидан 100 нафари ҳам қўлга олинган.

Якшанба куни ўтказилган парламент сайловида Россиядаги ҳукмрон Ягона Россия партияси номзодлари сайловчиларнинг салкам 50 фоиз овозини олди.

Бу 2007 йилда ўтказилган сайловдагидан анча кам.

Оқ Уй овоз бериш жараёни қайдан ўтказилгани борасида “жиддий хавотир” билдирди.
XS
SM
MD
LG