Линклар

АҚШ Давлат котиби 6 декабр куни Сурия мухолифатининг етти нафар вакили билан иккинчи марта учрашади.

Мазкур учрашув Ҳиллари Клинтон инсон ҳуқуқлари борасида чиқиш қилиши кутилаётган Женева шаҳрида бўлиб ўтади.

БМТ маълумотига кўра, Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши март ойида оммавий намойишлар бошланганидан бери тўрт мингдан ортиқ одам нобуд бўлган.

Сурияда 5 декабр куни ҳам зўравонликлар давом этди.

Сурия Инсон ҳуқуқлари ташклотига кўра, душанба куни президент тарафдори бўлган гуруҳлар 34 кишини ўғирлаб кетган ва ўлдирган.
XS
SM
MD
LG