Линклар

Астрономлар Ерга ўхшаш сайёра борлигини тасдиқлади


Қуёш каби юлдуз атрофида айланаётган Kepler-22b сайёраси, НАСА фотоси, 2001 йил, 5 декабр.

Қуёш каби юлдуз атрофида айланаётган Kepler-22b сайёраси, НАСА фотоси, 2001 йил, 5 декабр.

АҚШнинг Фазо тадқиқотлар маркази (НАСА)астрономлар Қуёш системасидан ташқарида Ерга ўхшаш сайёра мавжудлигини тасдиқлаганини билдирди.

Kepler-22b деб номланган мазкур сайёра Ердан 2,4 марта катта ва унинг ҳарорати Целсий ўлчови бўйича тахминан 22 даражани ташкил этади.

У Ердан 600 қуёш йили узоқликда жойлашган.

Kepler-22b сайёраси таркибининг тош, газ ёки суюқликдан иборат экани ҳозирча аниқ эмас.

Астрономлар илк бор 2009 йилда кашф қилган Kepler-22b сайёраси Қуёш системасидан ташқарида бўлган одам яшаши мумкинлиги тахмин қилинган 54-сайёра бўлди.
XS
SM
MD
LG