Линклар

logo-print
БМТнинг қийноқ масалалари бўйича махсус элчиси Хуан Мендес бир ҳафтага Қирғизистонга келди.

Мендес ташрифидан мақсад Қирғизистон раҳбарияти билан алоқалар ўрнатиш ва ўз мандатига доир қатор масалаларни муҳокама қилиш, хусусан, 2010 йилнинг июн ойида Қирғизистон жанубида содир бўлган “миллатлараро тўқнашувлар билан боғлиқ жиҳатларни ўрганиш ҳамда тинчлик ва сулҳ ғояларини тарғиб қилиш” экани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, БМТ вакили ўтган йилги қонли тўқнашув айбдорлари жавобгарликка тортилганига ишонч ҳосил қилмоқчи.

Хуан Мендес БМТнинг қийноқ масалалари бўйича махсус элчиси мақомида ўтган йил ноябридан буён фаолият кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG