Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:36

Афғонистонда шиалар зиëратгоҳига ҳужум қилинди


Кобулдаги шиалар зиëратгоҳи яқинида портлаш
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:57 0:00
Бевосита линк

Афғонистон пойтахти Кобул марказидаги шиалар зиёратгоҳи яқинида худкуш ҳужум уюштирилди. Афғонистон полициясининг юқори лавозимли расмийсига кўра, худкуш шахс ошуро маросимида қатнашиш учун юзлаб шиа йиғилган зиёратгоҳга ҳужум қилган. Полициянинг Жиноят қ

Афғонистон пойтахти Кобулдаги шиалар зиёратгоҳига уюштирилган худкушлик ҳужуми оқибатида 55 киши нобуд бўлди, 160дан ортиқ одам яраланди.


Афғонистон полициясининг Жиноят қидирув бўлими бошлиғи Муҳаммад Зоҳирнинг Озодлик радиосига айтишича, шиа мазҳабидаги юзлаб мусулмон Ашура маросимини ўтказиш учун Кобул марказида жойлашган президент қароргоҳи яқинидаги зиёратгоҳга йиғилган пайтда худкуш шахс ўзини портлатган.

Бунинг 2001 йилда Толибон ҳаракати ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Кобулда тинч аҳоли, шунингдек, шиаларга қарши уюштирилган энг мудҳиш ҳужум экани айтилмоқда.

Ҳужум амалга оширилганидан бир неча дақиқа ўтиб воқеа жойига етиб борган Озодлик мухбири Насим Шафақ:

- Мен кўп одам ўлиб ётгани ва яраланганини кўрдим. Ўлганларнинг бошлари, қўллари ёки таналарининг бошқа қисмлари йўқ эди. Яраланган баъзи одамларнинг ҳам тана қисмлари йўқ эди. Бу даҳшатли кўриниш эди, - дея хабар берди.

Айни пайтда, Афғонистон шимолида жойлашган Мозори Шариф шаҳридаги масжид яқинида бомба портлагани оқибатида камида тўрт одам нобуд бўлди.

Портлаш содир бўлган пайтда кўчалар Ашура байрамини нишонлаётган одамлар билан тўла бўлган.

Афғонистон расмийлари Кобул ва Мозори Шарифдаги портлашлар аввалдан режаланган ҳужумлар эканини тахмин қилинмоқда.

6 декабр кунги портлашлар учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади. Толибон ҳаракати ҳужумга алоқаси йўқлигини таъкидлаб, уни қоралади. Толиблар портлаш “душманлар” иши эканини айтди.

Айрим хабарларга кўра, ҳужум учун масъулиятни қароргоҳи Покистонда жойлашган “Лашкари жангавий” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Худкуш ҳужум Афғонистоннинг ғарблик иттифоқчилари 2014 йилда хориж қўшинлари олиб чиқилганидан кейин Афғонистонга ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилиш учун Германияда йиғилиш бошлаган кун эртасида амалга оширилди.

6 декабр куни Берлинда Германия Канцлери Ангела Меркел билан учрашувдан кейин сўзлаган Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Кобулдаги портлашни “даҳшатли террор ҳужуми” деб атади.

- Кобул ва Мозори Шариф шаҳарларидаги террор ҳужумларида қурбон бўлганлар учун ҳамдардлик изҳор қилганингиз ва рағбатлантирувчи сўзларингиз учун катта раҳмат. Бу шу пайтгача Афғонистонда муҳим диний маросим пайтида биринчи марта уюштирилган даҳшатли терррор ҳужумидир. Биз яраланган одамларнинг ҳаммаси тез фурсатда соғайиб кетишини истаймиз. Яқинларидан жудо бўлганларга сабр-тоқат тилаймиз, деди Афғонистон президенти.
XS
SM
MD
LG