Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Қобулда ўнлаб одам ўлимига сабаб бўлган мудҳиш портлаш ортидан Британияга сафарини бекор қилиб, мамлакатига қайтди.

Афғонистон пойтахти Қобул ва шимолий Мозори Шариф шаҳарларида юз берган портлашларда камида 59 одам қурбон бўлди.

Биринчи портлаш шиа мусулмонларининг Кобулдаги масжидида ҳудкуш ҳужумчи тарафидан амалга оширилган.

Ҳодиса рўй берган пайтда масжидда муқаддас Ашура айёми нишонланаётган бўлган.

Иккинчи портлаш Мозори Шариф шаҳридаги йирик масжид яқинида содир этилган ва тўрт киши ҳаётдан кўз юмган.

Портлашларга Покистондаги "Лашкари Жангви" экстремистик гуруҳи жавобгарликни зиммасига олди.

Портлашлар Афғонистоннинг сиёсий келажагига бағишланган иккинчи халқаро Бонн анжуманидан бир кун ўтиб кузатилмоқда.

Афғон раҳбари Карзай сешанба кечқурун Германиядан Британияга сафар қилиши керак эди.
XS
SM
MD
LG