Линклар

“Бирдамлик” ҳаракати Ўзбекистон Конституциясининг 19 йиллиги муносабати билан бугун Тошкентда “ОШ” хайрия лотореясини ўтказишмоқчи.

Ҳаракат фаоллари тарқатган маълумотда акциянинг Тошкент марказида, Олой бозори ëнида ўтказилиши режалаштирилган.

Хайрия лотерия ўйини давомида Ўзбекистон Конститутциясининг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга сермазмун нутқ сўзлаган 5 нафар маърузачиларнинг ҳар бирига Конституция китоби ва 100 АҚШ доллари мукофот тариқасида тортиқ қилиниши айтилади.

Жорий йилнинг октябри ойида “Бирдамлик” Тошкент ва вилоят марказларида “Оммавий шикоят” акциясини ўтказганди.

Тошкентда “Бирдамлик” чақириғига эътибор бўлмади. Наманганда бирдамликчиларни битта одам, Қаршида 20га яқин одам қўллагани айтилди.
XS
SM
MD
LG