Линклар

Қўшма Штатлар учувчисиз бошқариладиган учқичи уриб туширилганига жавобан Эронга зарба бериш ниятида эмас.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот вакили Жей Карни баёнот берди.

Айни пайтда жаноб Карни учувчисиз бошқариладиган учқич Эрон узра разведка маълумотларини йиғиш учун учирилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади ва инкор ҳам этмади.

Эрон якшанба куни мамлакат шарқи ҳаво ҳудудида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичини уриб туширганини билдирган эди.

Эрон қуролли кучлари қўмондонлигидаги манбаа якшанба куни Al Alam араб телеканалига АҚШнинг RQ-170 русумли учувчисиз бошқариладиган учқичи ерга қулатилганини айтган.
XS
SM
MD
LG