Линклар

Қўшма Штатлар Эрон халқи билан мулоқотни рағбатлантириш мақсадида Интернет тармоғида элчихона очди.

Мазкур саҳифа АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси ёпилгани ва Эрон билан муносабатлар узилганидан 30 йилдан ошиқроқ вақт ўтиб ишга туширилмоқда.

АҚШнинг эронликлар учун мўлжалланган онлайн элчихонаси сешанба куни инглиз ва форс тилларида иш бошлади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўз видеомурожаатида мазкур лойиҳага эрокликлар ва америкаликлар ўртасида 1979 йилда узилиб қолган ришталарни тиклаш мақсадида қўл урилаётганини таъкидлади.

1979 йил 4 ноябр куни бир гуруҳ исломий жанггари ва талабалар АҚШнинг Эрондаги элчихонаси биносига бостириб, у ердаги дипломатларни 444кун давомида гаровда ушлаб турган эди.
XS
SM
MD
LG