Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведевни парламент сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан қутлаган.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот ҳизмати хабар қилди.

Медведевга йўллаган табрик хатида Ислом Каримов сайлов натижалари Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстона алоқаларнинг мустаҳкамланишига туртки бўлиши ҳақда таъкидлаган.

Якшанба куни Россияда Давлат Думасига ўтказилган сайловда иқтидордаги “Ягона Россия” сайловчиларнинг 50 фоизга яқин овозини қозониб, ғолиб чиққани билдирилди.

Халқаро кузатувчилар, Россиядаги сайловда кўплаб қонунбузарлик ва сохтакорликлар кузатилганини айтишди.
XS
SM
MD
LG