Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:39

Бухоро ҳокимининг бензин шохобчаларида танқислик


АËҚШларга аталган бензин қора бозорда уч баравар қимматга сотилмоқда¸ дейди оддий бухороликлар.
АËҚШларга аталган бензин қора бозорда уч баравар қимматга сотилмоқда¸ дейди оддий бухороликлар.

Норасмий манбаларга кўра¸ бу танқисликни яратган вилоят ҳокимининг ўғли ҳозирда МХХда тергов қилинмоқда.

Бухородаги ëнилғи қуйиш шохобчаларидаги аҳвол Ўзбекистондаги бензин таҳчиллиги манзарасининг бир қисми сифатида кўрилмоқда.

Озодликка қўнғироқ қилган бухороликлар¸ бензин тақчиллигиги вилоят ҳокимининг ўғли тарафидан махсус яратилаëтганини айтишди.

Бухоро марказидаги ҳайдовчилар орасида "ҳокимнинг заправкалари" номи билан машхур бўлган АËҚШларда бензин деярли йўқлиги кузатилган.

Бу шаҳобчаларга техник хизмат кўрсатадиган ширкат мутахассисининг Озодлик билан микрофонсиз суҳбатидан маълум бўлишича¸ бензин қора бозорда қимматга сотиш учун яшириб қўйилган.

Суҳбатдошга кўра¸ Бухоро ҳокиминг ўғли ва жиянига тегишли экани айтиладиган бу ëнилғи қуйиш шаҳобчалари атрофида махсус яратилган бензин “қора бозори” катта даромад кўрмоқда.

Айни пайтда бензин тақчиллигининг Бухорони 1996 йилдан бери бошқараëтган ҳоким Самойдин Ҳусеновга қарши ишлаши мумкинлиги айтилмоқда.

"Бензин тақчиллиги боис Бухородаги ҳайдовчилар 10 литр ҳажмдаги ëқилғини давлат нархида олиши мумкин¸ аммо бу амалда деярли йўқ ҳолат¸" дейди бухоролик Иброҳим ака.

Иброҳим акага кўра¸ айни пайтда Бухородаги ëнилғи қуйиш шохобчаларида турнақотор навбатлар пайдо бўлган.

Бу навбатда турмасдан бензин олиш учун қора бозорга бориш лозим.

Бухорода "ҳокимнинг заправкалари" номи билан машҳур бўлган АËҚШларга техник хизмат кўрсатадиган ширкат мутахассисининг Озодликка айтишича¸ давлат нархи 1600 сўм бўлган бензин қора бозорда 4000 сўмдан сотилмоқда.

Озодлик мухбири Бухородаги нефт базасига қўнғироқ қилиб¸ бензин тақчиллиги борасида изоҳ сўради.

Исми айтилишини истамаган база мулозимига кўра¸ АËҚШ ларга берилаëтган бензин ҳажми ўзгармаган.

Бензин шохобчаларига хизмат кўрсатадиган мутахассис Озодлик билан суҳбатда¸ Бухоро аҳолиси эҳтиëжлари учун ажратилган бензин ва дизел¸ базадан чиқиб қора бозорда¸ шаҳарлараро автобус ва транзит орқали ўтадиган юк машиналари ҳайдовчиларига қиммат нарҳда сотилаëтганини айтади.

Суҳбатдош¸ айни кунларда ана шу қора бозор эҳтиëжлари учун махсус мосламалар ясаб бериш билан машғул эканини ҳам айтиб ўтди.

Айни пайтда Бухородаги бир нечта АËҚШлар соҳиби сифатида кўрилган вилоят ҳокиминг ўғли Шарофиддин Ҳусеновнинг Ўзбекистон Миллий ҳавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан сўроқ қилинаëтгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Фарғона.ру нашрида эълон қилинган ана шундай хабарлардан бирига кўра¸ Шарофиддин Ҳусеновга Ўзбекистон жазо қонунининг бир нечта бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

"Бу айбловлардан бири ëнилғи маҳсулотларини олиб сотиш билан боғлиқ" дейилади Фарғона.ру мақоласида.

Вилоят ҳокими ўғлининг 2009 йилда банклардаги товламачилиги учун ҳам жиноий жавобгарликка тортилгани айтилади.

Бухородаги исми айтилишини истамаган маҳаллий тележурналистга кўра¸ бензин тақчиллиги картаси 1996 йилдан бери вилоятни бошқараëтган умри узун ҳоким Самойдин Ҳусеновга қарши ишлатилиши мумкин.

Аксар бухороликлар ва улардан бири бўлган Иброҳим ака назарида¸ Ислом Каримовнинг энг ишонган ҳокимларидан бири Самойдин Ҳусенов ҳали бери лавозимидан қимирламайди.
XS
SM
MD
LG