Линклар

Эронда АҚШнинг "онлайн элчихона"си тўсиб қўйилди


 АҚШнинг "онлайн элчихонаси" сешанба куни ишга туширилган эди.

АҚШнинг "онлайн элчихонаси" сешанба куни ишга туширилган эди.

Эрондаги Интернет фойдаланувчиларининг хабар қилишича, кеча АҚШнинг эронликлар учун Интернетда очган "онлайн элчихонаси" тўсиб қўйилган.

Айни пайтда сайтга кириш умуман имконсиз экани айтилмоқда.

Интернетдаги мазкур саҳифа АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси ёпилганидан 32 йил ўтиб, ишга туширилган эди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон мазкур лойиҳага Эрон ва Америка ўртасида узилиб қолган ришталарни тиклаш мақсадида қўл урилганини таъкидлади.

1979 йил 4 ноябр куни бир гуруҳ исломий жанггарилар АҚШнинг Эрондаги элчихонаси биносига бостириб кириб, у ердаги дипломатларни 444 кун давомида гаровда ушлаб турган эди.
XS
SM
MD
LG