Линклар

7 декабр куни “Бирдамлик” ҳаракати Ўзбекистон Конституцияси қабйл қилинганининг 19 йиллиги муносабати билан Тошкентнинг Олой бозорида ОШ (оммавий шикоят) тадбирини ўтказди.

“Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўлими раҳбари Малоҳат Эшонқуловага кўра, тадбирга 13 киши келган ва тадбир режасига кўра¸ одамларга 35 та “Конституция” китоби тарқатилган.

Бироқ Малоҳат Эшонқуловага кўра, тадбирнинг асосий режаси - хайрия лотереяни ўтказиш амалга ошмаган.

- 2000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ўйинга қўйилган эди. 20та 50 АҚШ доллари миқдорида ютуқ қўйилган эди, 1000 доллар миқдорида супер ютуқ қўйилган эди. Қолгани фаолларимизга 100 АҚШ долларидан туҳфалар тақсимланган эди. Бироқ махсус рухсатнома олинмагани учун амалга оширилмади, деди Малоҳат Эшонқулова.

Жорий йилнинг октябри ойида “Бирдамлик” Тошкент ва вилоят марказларида “Оммавий шикоят” акциясини ўтказганди.

Тошкентда “Бирдамлик” чақириғига эътибор бўлмади. Наманганда бирдамликчиларни битта одам, Қаршида 20га яқин одам қўллагани айтилди.
XS
SM
MD
LG