Линклар

Қўшма Штатлар виртуал элчихонаси Эронда тўсилишини қоралади.

АҚШ Давлат Департаменти Эрон халқи билан мулоқотни рағбатлантириш мақсадида Интернет тармоғида инглиз ва форс тилларида элчихона очган эди.

Вашингтон эронликлар ва америкаликлар ўртасида 1979 йилда узилиб қолган ришталарни тиклаш мақсадида бу ишга қўл урган.

Аммо, Эрон ҳудудида бу онлайн саҳифаларга кирмоқчи бўлган муштарийлар тўсиқларга дуч келганлар.

Сайтларнинг блок қилиниши Эрон ҳукумати ўз халқига ишонмаслигининг далолатидир, деб баёнот берди АҚШ Давлат Департаменти.

1979 йил 4 ноябр куни бир гуруҳ исломий жанггари ва талабалар АҚШнинг Эрондаги элчихонаси биносига бостириб, у ердаги дипломатларни 444кун давомида гаровда ушлаб турган эди.
XS
SM
MD
LG