Линклар

logo-print
Россия президенти Дмитрий Медведев Чехияга сафар қилмоқда.

Икки кунлик ташриф чоғида давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, Чехиянинг Темелин атом станциясида россиялик мутахассислар кўмагида иккита реактор қуриш масаласи мухокамалар марказида бўлиши кутилмоқда.

Бу Медведевнинг Чехия пойтахтига президент лавозимидаги иккинчи расмий ташрифидир.

Ўтган йил Прагадаги саммитда Медведев АҚШ президенти Барак Обама билан мамлакатлар ўртасида атом қуролларини қисқартириш тўғрисидаги битимни имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG