Линклар

logo-print
НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари ташкилотнинг Брюсселдаги бош қароргоҳида учрашувга йиғилди.

Икки кунлик йиғинда Афғонистон ҳамда Покистондаги вазият, Россия билан муносабатлар мубохаса этилади.

Мазкур учрашув Покистон ва Ғарб ўртасида НАТО ҳужумлари боис таранглик кучайган бир пайтда бўлиб ўтяпти.

Покистон ўтган ой оҳирида ўз чегара ҳудудида НАТО томонидан уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида 24 нафар аскари нобуд бўлганини билдирган.

Шунингдек, НАТО Ташқи ишлар вазирлари Бонн шаҳрида Афғонистонга бағишлаб ўтказилган анжуман натижаларини сарҳисоб қилишади.

2014 йилга бориб аксар ғарб қўшинлари Афғонистонни тарк этишлари кутилмоқда.

Афғонистонда жорий йилнинг ҳозирига қадар 500дан ортиқ НАТО қўшинлари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG