Линклар

logo-print
Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Қобулда ўнлаб одам ўлимига сабаб бўлган мудҳиш портлаш ортидан Европа сафарини тўхтатиб, мамлакатига қайтди.

Афғонистон пойтахти Қобул ва шимолий Мозори Шариф шаҳарларида юз берган портлашларда 55 одам қурбон бўлди, 160дан зиёд одам яраланганди.

Чоршанба куни портлашдан жабрланганларни холидан хабар олгани Қобулдаги касалхонага борган Карзай масалани Покистон раҳбарияти билан мухокама этишини билдирди.

Шиа мусулмонларининг Кобулдаги қадамжосида ҳамда Мазори Шарифдаги йирик масжид яқинида содир этилган портлашларга Покистондаги "Лашкари Жангви" экстремистик гуруҳи жавобгарликни зиммасига олди.

Портлашлар Афғонистоннинг сиёсий келажагига бағишланган иккинчи халқаро Бонн анжуманидан бир кун ўтиб рўй берди.
XS
SM
MD
LG